Ўзбекистонлик ММА жангчиси Жаҳонгир Ҳусанов халқаро мусобақада ғалаба қозонди

дек 10 / 2019

alt

Россиядаги «Новосибирск Колизейи»да (давлат цирки аренасини шундай аташади) Hall of Fame ММА Лигаси мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Жаҳонгир Ҳусанов ўз вазни бўйича барча рақибларини мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба Жаҳонгир Ҳусанов учун биринчиси эмас. У илгари муайтай ва кикбоксинг спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ва Осиё чемпионатларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган эди.

Ҳусанов ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг шогирди ҳисобланади. У ўтган йили Қирғизистонда ўтказилган ММА бўйича нуфузли мусобақада ҳам ғалаба қозонган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *