Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов UFCдаги иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

дек 08 / 2019

alt

Маҳмуд Муродов бу жангда АҚШлик жангчи Тревор Смит устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Жанг бугун Тошкент вақти билан соат 03:30 да бошланган ва UFC ESPN 7 мусобақаси доирасида Вашингтондаги Capital One Arena (АҚШ) да бўлиб ўтган.

Дастлабки дақиқалардан фаол курашни бошлаган Маҳмуд Муродов учрашув давомида устунлик қилди ва учинчи раундда америкалик жангчини нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Зарба жуда кучли чиқди, Тревор Смитнинг капаси учиб кетди ва у бир муддат ўзини йўқотди. Ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ўзбекистонлик жангчи ғолиб деб топилди.

Шундай қилиб Маҳмуд Муродов UFCдаги ўзининг иккинчи ғалабасини нишонлади. У шу йилнинг сентябрь ойи охирида италиялик спортчи Алессио Де Кирико билан жангда биринчи ғалабасини қўлга киритган эди.

29 ёшли Маҳмуд Муродов ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган, турли ташкилотларда паст даражадаги жангларда қатнашган. 2019 йилда у энг нуфузли халқаро аралаш жанг ташкилоти UFC (Ultimate Fighting Championship) билан шартнома имзолади. Яқинда машҳур боксчи, жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан бирга тушган сурати Инстаграмда эълон қилингач М. Мурадов кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган. Флойд Мейвезер ўз постида ўзбекистонлик жангчини ММА тарихидаги энг яхши жангчи деб атаган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *