Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Нигина Шарипова Олимпиада ўйинларига яна бир йўлланмани қўлга киритди

июн 20 / 2016

alt

200 метр масофага югуриш баҳсларида иштирок этган Шарипова белгиланган масофани 23,17 сонияда босиб ўтиб (меъёр 23,20 сония), кумуш медаль билан бирга “Рио-2016” ўйинларига яна бир йўлланмани қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, Нигина жорий йилнинг 24 май куни Олма-ота шаҳри (Қозоғистон)да бўлиб ўтган халқаро мусобақада 100 метр масофага югуриш баҳсларида 11,31 сония натижа билан Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун белгиланган меъёрни бажаришга муваффақ бўлган эди.

 

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *