Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон кубогида 2 та олтин ва битта бронза медалига эга бўлишди

дек 22 / 2015

alt

Мусобақада 20 давлатдан 120 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари иштирок этишди, деб хабар беради olamsport.com.

Хабарга кўра, жаҳон кубогида эркаклар 10 та, қизлар 4 та вазн тоифасида рингга кўтарилишди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамизга олтин медални 49 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Мироншох Ибрагимов ҳамда -91 кг вазндаги вакилимиз Сардорбек Бегалиев тақдим этди. Ҳамюртларимиз мос равишда молдовалик Даниил Платоновский ҳамда беларуслик Сергей Корнеевларни мағлуб этишди. Ягона бронза медалини 56 кг вазндаги боксчимиз Миразизбек Мирзаҳалилов қўлга киритди. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *