Ўзбекистонда аёллар футболи бўйича мураббийлар малакаси германиялик мутахассис иштирокида оширилди

мар 03 / 2016

alt

Аёллар футболи бўйича мураббийлар учун семинарлар ўтган йилнинг 9-23 декабрь кунлари Қарши шаҳрида ўтказилди. Шунингдек, жорий йил бошида дарвозабонлар учун ҳам 4 кунлик семинарлар ташкил этилди.

Штааб хоним юртимиздаги фаолияти доирасида Ўзбекистон аёллар қўмитаси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Халқ таълими вазирлигидаги Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси ва Ўзбекистон футбол федерациясида муҳим учрашувлар ўтказди. Буҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонасининг Маданият ва матбуот бўлими UZ24 га хабар берди.

Маълумот учун, Моника Штаб хоним 2014 йилда “Немис футболининг элчиси”унвонига сазовор бўлган.

alt

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ассоциацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги ОТМларнинг талаба қизлари ўртасида  биринчи марта мусобақа ташкил этган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *