Ўзбекистон ёшлар термаси БААни мағлуб қилиб, U-23 ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритди (+видео)

июл 20 / 2017

alt

19 июль куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўғри йўлланмаси учун кечган ўйинда Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа 0:2 ҳисобида ғалабага эришди. Голларга Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқов муаллифлик қилишди. 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг дастлабки ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни (3:1), иккинчи турда Непални эса (2:0) таслим қилганди. Ўтказилган уч ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон U-22 термаси биринчи бўлиб ОЧ йўлланмасига эга бўлди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти. 

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *