Ўзбекистон вакили Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерацияси вице-президент этиб сайланди

ноя 26 / 2019

alt

Шу кунларда пойтахтимизда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари ўз якунига етди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Саритцу ҳам иштирок этди.

Мусобақалар якунида жаноб Жианни Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасановни Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати WASCO федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланганини эълон қилган.

Шунингдек, Саритцу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-ДАН соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширган.

Шунингдек, Ғофуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *