Ўзбекистон ва Молдова терма жамоалари ўртасидаги учрашув бекор қилинди

дек 17 / 2015

alt

Ўйин Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиши керак эди. Буни ФИФА ҳам тасдиқлаганди, деб ёзади uff.uz.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон билан музокаралар олиб борилаётган пайтда Молдовага Руминия термасидан 4 ёки 5 февраль куни ўйин ўтказиш ҳақида таклиф келиб тушган.

Аммо, Туркияда сўнгги пайтларда рўй бераётган воқеалардан сўнг Ўзбекистон ҳам Руминия ҳам мазкур йиғинни Туркияда олиб боришни истамади. 

Ўзбеклар ўйинни БАА давлатига кўчиришни сўрашди ва Руминиянинг жавобини кутишди. Руминлар бўлса, Испанияда ўйнашни ёки умуман ўйнамасликни исташди.

Натижада биз Ўзбекистон билан ўйнаш вариантига рад жавоб бериб, руминларнинг таклифини қабул қилдик", - дейди Молдова футбол федерацияси вице-президенти Ион Тестемицану.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Молдова терма жамоаларининг назорат ўйини 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *