Ўзбекистон U-22 Қатар ёшлар терма жамоаси устидан ғалаба қозонди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.
Ўйинда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон U-22 сафида барча голларга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилди.
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Канада ёшларига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 март, шанба куни бўлиб ўтади.
Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Жасур Абдураимов жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Мехмон
24 март 2017, 20:52Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланса МТЖ ҳам балки бирор бир яхши натижа кўрсатармиди !? Юракни эзмасдан.