Ўзбекистон термаси Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

мая 15 / 2017

alt

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ–2018 саралаш босқичида Эронга қарши ўйинга тайёргарлик доирасида Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, мазкур учрашув 6 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)га белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    15 мая 2017, 14:32

    Антрактида жамоаси билан уйнаса яхши буларди, чунки улар номдор ракиб!!!!!!!!!!!!!!?????????????

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *