Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 га чиқиш имконияти 37 фоиз билан баҳоланди

сен 02 / 2017

alt

Твиттердаги We global football саҳифаси Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этаётган жамоаларнинг Россиядаги мундиалга бориш имкониятларини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади Championat.asia. 

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари 37,83 фоиз билан баҳоланди. Ўзбекистон "Омад кулиб боқиши лозим" бўлган гуруҳга қўшилди.

Жанубий Кореянинг имконияти эса 72,71 фоизга тенг деб топилди. Сўнгги паллада мундиал чиптаси учун курашга жиддий равишда қўшилган Суриянинг имкониятлари эса 13,63 фоизга тенглаштирилмоқда. Бизни мағлуб этган Хитойнинг кўрсаткичи 0,25га тенг. Қатарда имконият қолмаган.

alt

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    02 сентябр 2017, 16:07

    Ўзбек халкини, миллатини нафратига Станислав, Сергеевлар учради майдонга туширравериб хаммани кунглидан қолган эди мана энди баба-я-(н)га навбат бўлса керак,
    БУ баба-ян дегани қачонгача ўзини билганидан қолмайди, Халкни танқидига учраб ноилоч Лобановни аллақачон И.Нестровга алмаштириш керак эди. Булажак Корея билан ўйинга Лобанов, Сергеев ва иложи булса баба-я нсиз тушириш керак......................................... ..

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *