Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркияда иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади

июл 22 / 2017

alt

Бир ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида Туркияга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 22 июль куни иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, деб хабар беради championat.asia.

Самвел Бабаян бошқарувидаги жамоа навбатдаги ўйинни Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубига қарши ўтказади.

Хабаринггиз бор, футболчиларимиз биринчи назорат баҳсини Эроннинг "Зоб Оҳан" клубига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    24 июл 2017, 11:40

    Улар билганини қилади. Чарчамадингларми уларга маслахат бериб.

  • Отабек
    23 июл 2017, 11:32

    Терма жамоанинг йиғинларини фақатгина захира футболчилари билан эмас, балки асосий таркиб футболчиларини ҳам жалб қилиш лозим. Шундагина, асосий таркиб футболчилари гарчи савияси баландроқ лигаларда тўп сураётган бўлса ҳам, бошқа футболчилар билан ўзаро бир-бирини тушуниб жамоавий ўйин шакллантирилади. Натижада мазмунли ўйин ўтказиш ва бу орқали ЖЧ-2018 да қатнашиш учун имконият бўлади. Йиғинларни фақатгина захира футболчилари билан ўтказишдан нима наф, ёки йиғинга жалб этилган яхши формадаги футболчиларни асосий таркибда ўйнашига имкон берайлик.

  • Мехмон
    22 июл 2017, 18:44

    Миллий терма жамоанинг йиғинларига фақатгина захирадиги футболчиларни эмас, балки асосий таркибда ўйнайдиган футболчилар (Одил Ахмедов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Азиз Хайдаров ва бошқаларни, гарчи уларнинг спорт формаси яхши бўлса ҳам) таклиф қилиш керак назаримда. Шундагина футболчилар бир-бирини тушуниб ўйнаб, жамоавий ўйинни ташкил қилиш мумкин бўлади. Агар йиғинга жалб этилган футболчилар захирада қолиб кетаверса йиғин ўтказишдан нима наф. Миллий терма жамоанинг асосий муаммоси айнан жамоавий ўйинни йўқлигида, футболчиларнинг бир-бирини тушунмасликларида-ку.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *