Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Германияда операция қилинди

июн 03 / 2017

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов белидаги муаммолар туфайли Германияда операция столига ётди, дея хабар тарқатди Championat.asia.

Денисов тўп сурадиган Москванинг "Локомотив" клуби шифокори Никита Карлицкийнинг маълум қилишича, операция яхши ўтган ва футболчи тикланиш жараёнини бошлаган.
 

– Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо белимдаги оғриқ ҳамон бор, – дейди Денисов. – Операция 3,5 соат давом этди ва барчаси яхши ўтди. Докторнинг айтишича, 2 ҳафтадан сўнг зал ва бассейнда машғулотларни бошлашим мумкин экан. Олдингидан кўра кучлироқ бўлиб қайтаман!

Ўзбекистон терма жамоасининг 12 июнь куни Эронга қарши ўтадиган учрашувида Виталий Денисов иштирок этмаслиги аввалроқ маълум бўлган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    06 июн 2017, 08:36

    Оллох дардига шифо берсин. Бу Узбекистоннинг ишонган химоячи керак булса ярим химоячи ва хужимчига айланадишан хар бир минут майдоннинг талаадиган ягона углонидан бири .

  • Мехмон
    05 июн 2017, 11:23

    Оллох дардига шифо берсин. Бу Узбекистоннинг жонкуяр футболчиларидан биридир.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *