Ўзбекистон паралимпиячилари Дубай Гран-Присини тўртта медаль билан якунлашди

мар 24 / 2017

alt

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича “Fazza-2017” халқаро Гран-При турнири давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда 50га якин давлатларнинг 400дан ортиқ паралимпиячилари қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг 4 нафар спортчиси ҳам иштирок этди.

Паралимпиячилар ўртасидаги мусобақалар турли тоифаларга ажратилган ҳолда ташкил этилгани боис Гран-При турнирида ҳамюртларимиз иштирок этган тоифадаги беллашувлар ўз якунига етди. 

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоси аъзоси Наталья Семенова енгил атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича кумуш, найза улоқтириш тури бўйича олтин медаллари, Элбек Султонов ядро ва диск улоқтириш баҳсларида бронза медалларига эга бўлди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *