Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё чемпионатида кейинги босқичга чиқди

янв 15 / 2020

alt

Хабар берганимиздек, бугун Таиландда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳдаги 3-тур учрашувини Жанубий Корея тарма жамоасига қарши ўтказди.

Ўйин кореяликларнинг ҳужумлари билан бошланди ва 5 дақиқада Оҳ Сеҳун томонидан терма жамоамиз дарвозаси ишғол этилди, 0-1. Бундан футболчиларимиз тушкунликка тушиб қолмади. Ҳужумларнинг биридан қанотдан узатилган тўпни Бобур Абдухолиқов бош билан рақиб дарвозасига йўллади, 1-1. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Иккинчи бўлимнинг 71 дақиқасида яна ўша Оҳ Сеҳун терма жамоамиз дарвозасига иккинчи тўпни киритди, 1-2. Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси “С” гуруҳида 4 очко тўплаб кейинги босқичга чиқди.

U-23 Осиё чемпионати:

“С” гуруҳи

Жанубий Корея – 9

Ўзбекистон – 4

Эрон – 4

Хитой – 0

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *