Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати U-23 ни дуранг билан бошлади

янв 09 / 2020

alt

Хабар қилганимиздек, бугун Таиландда U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эрон U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Дастлаб ўзбекистонлик футболчилар ҳисобни очишди. 40-дақиқада Ислом Қобилов пеналтидан ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада рақиб футболчиси Деҳқоний ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда иккала томондан ҳужумлар бўлиб турди, аммо дарвозаларга тўп киритилмади.

Терма жамоамизнинг кейинги ўйини 12 январ куни Хитой U-23 термасига қарши бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *