Ўзбекистон Осиё Кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади

янв 09 / 2019

alt

Осиё Кубоги "F" гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон - Уммон учрашуви якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлими 34-дақиқасида Одил Аҳмедов биринчи голга муаллифлик қилди

2-бўлимда дастлаб рақиб ўйинчиси Муҳсин Ал Гассани ҳисобни тенглаштирди.

Марат Бикмаев ўрнига тушган Элдор Шомуродов 86-дақиқада жарима майдонидан зарба йўллаб гол уришга муваффақ бўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.

Маълумотларга кўра, мазкур ўйинни стадиондан 9424 нафар мухлис томоша қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *