Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилганмиди?

мар 27 / 2019
alt
 
Аввал хабар берганимиздек, U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида 26 март куни Ўзбекистон олимпия термаси Тожикистонга қарши майдонга тушди. Учрашувда томонлар дуранг натижа қайд этишди ва ҳар икки жамоа якунда 4 очкодан жамғарди. Тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида бўлиб, Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишди.
 
Учрашувдан сўнг мазкур учрашув келишилган ўйин экани тўғрисида турли гап-сўзлар тарқала бошлади. Бунга блогер Диёр Имомхўжаев муносабат билдирди:
 
"Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилган деган гаплар қулоққа кўп чалиняпти. 
 
Шунга яқинроқ юрган инсон сифатида бу фикрларга қўшилмаган бўлардим. Агар мақсад қўшни республика термасини ҳам кейинги босқичга олиб чиқиш бўлганида, қолган термаларга ўхшаб голли дуранглар ҳам қилса бўларди. Айтайлик, 1:1 ёки 2:2. Бу натижа Тожикистонни ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Масалан, энг охирида майдонга БАА ва Саудия чиқди. Уларни 1:1 қаноатлантирарди ва улар 1:1 ўйнашди. Плей-офф ўйинлари ҳам ўтказилганида эди, рақобат нисбатан соғломроқ бўларди фикримча. 
 
Кеча эса тожиклар шунчаки дуранг учун ўйнади. Терма тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Қўшимчасига, Ўзбекистон термаси ҳам ўзи кутган ўйинни кўрсата олмади. Яъни, футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади, улар фақатгина минимум вазифани уддалашди.
 
Ҳа, бу ўйин билан Олимпиадага бориб бўлмайди. Бироқ бу Таиландда ҳам футболчилар айнан шундай ўйнайди дегани эмас. Яхши тарафи, Друлович ҳали миллион иш уни кутиб турганлигини кеча тушунди. Тожикистонга ҳам 2-3 та гол уриб, бемалолхўжа бўлганидан кўра, саралашнинг ўзида сабоқ олгани яхшироқ".
 Диёр Имомхўжаев
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *