Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари тақвими

фев 14 / 2019

alt

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида 2020 йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Гуруҳдан Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари жой олган бўлиб, гуруҳдаги ўйинларнинг барчаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар 22-26 март кунлари "Локомотив" ва "Пахтакор" стадионларида бўлиб ўтади.

Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари тақвимини ҳавола қиламиз:

Осиё чемпионати саралаши, "F" гуруҳи

22 март

Ўзбекистон - Покистон ("Пахтакор" стадиони)

Тожикистон - Ҳиндистон ("Локомотив" стадиони)

24 март

Покистон - Тожикистон ("Локомотив" стадиони)

Ҳиндистон - Ўзбекистон ("Пахтакор" стадиони)

26 март

Ўзбекистон - Тожикистон ("Пахтакор" стадиони)

Ҳиндистон - Покистон ("Локомотив" стадиони)

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *