Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши учрашувда кўк рангли либосда майдонга тушади

мар 22 / 2017

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида сафарда Сурия термасига қарши учрашув ўтказади. Малайзияда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда терма жамоамиз футболчилари кўк рангли либосда майдонда ҳаракат қилишади. Бу ҳақда ЎФФнинг Твиттердаги расмий саҳифасида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    22 март 2017, 19:32

    Юзимизани ерга каратмела.

  • Мехмон
    22 март 2017, 19:31

    Боллага омад!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *