Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги нимчорак финалида Австралияга қарши баҳс олиб боради

янв 18 / 2019

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги "F" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Эндиликда вакилларимиз нимчорак финалда Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 21 январь куни Ал-Айндаги "Халифа бин Зайд" стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан соат 19:00да) бошланади. Унгача эса терма жамоамиз аъзолари Ал-Айнда машғулотларни давом эттиришади.

Нимчорак финалда ўзаро баҳс олиб борадиган жуфтликлар билан танишинг: 

20 январь Иордания - Вьетнам

20 январь Таиланд - Хитой

20 январь Эрон - Уммон

21 январь Япония - Саудия Арабистони

21 январь Австралия - Ўзбекистон

21 январь БАА - Қирғизистон

22 январь Жанубий Корея - Баҳрайн

22 январь Қатар - Ироқ

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *