Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди

мар 19 / 2019

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда ўтказиладиган "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

alt

Терма жамоамиз аъзолари Тошкент-Пекин-Наннинг йўналиши бўйлаб салкам 9 соат парвоздан сўнг манзилга етиб боришди.

alt

Терма жамоамиз Наннинг шаҳридаги "Wanda REALM Resort" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 19:00да Хитойдаги дастлабки машғулот ўтказилиши режалаштирилган. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *