Ўзбекистон МТЖ бугун Эроннинг "Зоб Оҳан" клубига қарши ўйнайди

июл 19 / 2017

alt

17 июлдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи қолган икки ўйинига тайёргарлик кўриш Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини бошлади.

Йиғин давомида терма жамоа Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши иккита назорат ўйини ўтказиши режалаштирилган. Улардан бири бугун, 19 июль куни Эроннинг "Зоб Оҳан" клубига қарши кечади, деб хабар беради uff.uz.

Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 июл 2017, 22:53

    Бабаян ишлаётганини курсатиши учун бир бахона...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *