Ўзбекистон миллий термаси назорат ўйинида "Зоб Оҳан"га имкониятни бой берди

июл 20 / 2017

alt

Туркиянинг Измит шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттираётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча, 19 июль куни илк назорат ўйинида майдонга тушди.

Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига қарши ўтган учрашувда миллий терма жамоа 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиннинг 85-дақиқасида эронлик футболчилар томонидан бурчакдан амалга оширилган стандарт вазият голга айланди.

23 июль кунига қадар давом этадиган йиғин давомида яна битта назорат ўйини ўтказилиши кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *