Ўзбекистон миллий термаси назорат ўйинида Саудия Арабистони клубини кичик ҳисобда енгди

июл 24 / 2017

alt

Шу кунларда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” клубига қарши ўтган учрашувда Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоасига кичик ҳисобда ғалаба келтирди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғин доирасидаги илк учрашувда миллий терма жамоа Эроннинг “Зоб Оҳан” клубига кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, ушбу йиғин Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа учун Хитой ҳамда Жанубий Корея миллий терма жамоаларига қарши Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *