Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши таркиби эълон қилинди

авг 17 / 2017

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйин –Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида 20 август кунидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказади.

Йиғин доирасида терма жамоа 25 август куни Қирғизистонга қарши ўртоқолик ўйинида майдонга тушади. Бош мураббий Самвел Бабаян бўлажак уч ўйин учун 27 футболчини жалб қилди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея термасига рўбаро келади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    19 август 2017, 15:49

    Барибир узгариш йук яна уша эски таркиб

  • Мехмон
    17 август 2017, 18:49

    Яна шу оёклари орасидан туп утказадиган Лабанов ва дарвозага тупни тугри тепа олмайдиган Сергеев! Нима булгандаям Омад!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *