Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

авг 19 / 2019

alt

Бугун МОҚда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда ассоциациянинг амалдаги раиси Улуғбек Мирҳайдаровнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиши масаласи кўриб чиқилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан унинг истеъфосини қабул қилишди.
 
Шундан сўнг МОҚ вице-президенти Азиз Камилов сўзга чиқиб, ассоциация раҳбарлиги учун шу пайтгача Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Махсудович Ташходжаев номзодини илгари сурди ва йиғилганларга номзод ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Овоз бериш жараёнида барча бир овоздан янги номзодни маъқуллади ва Мухторхон Ташходжаев Миллий паралимпия ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *