Ўзбекистон делегацияси пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 7та медални қўлга киритди

июл 24 / 2017

alt

14-23 июль кунлари Британия пойтахти Лондон шаҳри пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда етти нафар ўзбекистонлик спортчилар иштирок этиб, якунда еттита медалга сазовор бўлишди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда иштирок этган София Бурханова 14.76 метр, эркаклар ўртасида эса Хусниддин Норбеков 14.87 метр натижа билан кумуш медалларни қўлга киритишди. 

Хабарингиз бор, бунга қадар найза улоқтириш бўйича Александр Свечников, узунликга сакраш баҳсларида Дониёр Солиев, диск улоқтириш бўйича Хусниддин Норбековлар шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олиб, олтин медалларга эгалик қилишганди. Нозима Қаюмова найза улоқтириш, София Бурханова эса диск улоқтириш баҳсларида кумуш медалларни қўлга киритишди. 

Шу тариқа жаҳон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами еттита медални қўлга киритди. Шунингдек, ҳамюртларимиз томонидан биттадан жаҳон ва Осиё рекордлари янгиланди.

Ўзбекистон делегацияси 26 июль куни Тошкентга қайтиб келади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *