Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Қирғизстон U-19 терма жамоасини енгди

мар 18 / 2019

alt

18 март куни Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Жиззах шаҳрида ўтказилаётган «JIZZAKH WOMEN CUP 2019» халқаро мусобақасида ўз иштирокини бошлади. 

Қизларимиз Қирғизстон U-19 терма жамоасига қарши майдонга тушдилар. Баҳс 7:1 ҳисобида Баҳром Норсафаров шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. 

Шунингдек, бугун “Сўғдиена- W”  ва АГМК-W  жамолари ҳам ўзаро куч синашдилар. Учрашув 2:0 ҳисоби билан Жиззах жамоасининг ғалабаси билан якунланди. 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *