Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига мухлислар ва журналистлар киритилмайди — ЎФФ

авг 23 / 2017

alt

25 август куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ёпиқ тарзда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу ўйинни ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўйинчини алмаштириш имкониятидан чекланмаган миқдорда фойдаланишга ўзаро келишиб олганлиги муносабати билан ўйин халқаро ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлмайди.

“Футбол қоидалари”нинг майдондаги ўйинчиларнинг сони ҳақидаги 3-бандига кўра, миллий терма жамоаларнинг халқаро ўйинларида кўпи билан бир жамоадан 6 футболчининг алмаштирилишига рухсат берилади. 6 футболчидан кўп ўйинчи алмаштирилган ўйинга “назорат учрашуви” мақоми берилади ва у ФИФАнинг халқаро тақвимида рўйхатга қўйилмайди. Шу сабабли, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин назорат ўйини сифатида даражаланади ва ФИФА рейтингини ҳисоблашда инобатга олинмайди.

ФИФАнинг 2017 йил 26 июлида ташкилотга аъзо федерацияларга юборган 1593-рақамли циркулярга кўра, бундай назорат учрашувиларининг тарғиботи, ўйинга чипта сотиш, ўйинни трансляция қилишга рухсат берилмаслиги муносабати билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат ўйини трансляция қилинмайди, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    25 август 2017, 18:17

    ФЙЕРДАГИ ЎЗГА ДАВЛАТ ФУҚАРОСИ БУТУН ЎЗББЕКИСТОННИ ЖУРНАЛИСТЛАРИЮ ФУҚАРОЛАРИДАН УСТУН КЕЛСА ТАНҚИДДАН ҚОЧАЯБДИМИ НАРАНЛИ ЕЗИШ К. БУНГА КЕТГАН ОЙЛИКГА ОЗГИНА ҚЎШИБ БЕРСА ЕВРОПАДАН ОЛИБ КЕЛСА БЎЛАДИ СТАДИОНГА БОСТИРИБ КИРИШ К.К. ОЛҒА ЖУРНАЛИСТ ВА 5-ХОКМЯТ ВАКИЛЛАРИ.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *