Ўзбекистон – Таиланд ўйини чипталари сотувга чиқди

июн 02 / 2017

alt

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур ўйин чипталари бугун, 2 июндан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқди, деб ёзади "Интерфутбол" нашри. Чипталар нархи  20 минг сўмдан 60 минг сўмгача белгиланган.

Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун 12 июнь куни Теҳрон шаҳрида ўтадиган Эрон билан ЖЧ–2018 саралаш учрашуви олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *