Ўзбекистон – Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди

мар 23 / 2016

alt

Унда дастлаб Филиппин бош мураббийи Томас Дулей иштирок этиб, ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди: 

"Тошкентда ажойиб об-ҳаво ҳукмрон ва стадион ҳам жуда чиройли, шу билан бирга ажойиб ҳолатдa. Таркибдаги баъзи муаммоларга қарамай, эртага ижойиб натижа намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон барча жабҳаларда гуруҳнинг энг кучли жамоаси. Техник, жисмоний ва тактик томондан улар гуруҳдаги барча жамоалардан устун. Бу жамоада кучли лигаларда тўп сураётган легионерлар ҳам бор. Эртанги ўйинда биз аутсайдер эканимизни биламиз. Лекин футболда ҳамма нарса бўлади. Рақибнинг кучли томонларини билганимиздек, заиф жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Биз улардан фойдаланишга интиламиз".

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян эртанги ўйин борасида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртанги рақибимизга ҳурмат билан қараймиз. Кучли мутахассисга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнайммиз. Эртага тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этaмиз ва мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

Ўйинга барча футболчиларимиз тайёр. Манилада 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қарамай, эртага ўйин осон кечади деб ўйламайман. Аввалги ўйинимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан кейин улар Шимолий Корея билан дуранг натижа қайд этди. Рақиб ўзиини яққол аутсайдер деб атаётган бўлса-да, аслида ундай эмас".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Филиппин учрашуви 24 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *