ЎФА тотализаторда иштирок этган шахсларга жазо тайинлади

авг 06 / 2019

alt

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси яна бир келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш ҳолатини аниқлади ва жазо белгилади.
 
“Оқ-тепа” клубининг собиқ бош мураббийи Ярослав Крушельницкий 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди. 2019 йил 12 июнь куни ўтказилган “Оқ-тепа” ва “Ифтихор” футбол клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Крушельницкий мураббий бўла туриб тотализатор ўйнига аралашгани маълум бўлди. Жазо тайинлашда Ярослав Крушельницкийнинг ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлигини инобатга олинди.
 
Ўша учрашувда “Ифтихор” клуби шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда эса “Қизилқум” жамоасида фаолият олиб бораётган Нодир Камолов ҳам тотализатор ўйини иштирокчисига айлангани аниқланди. Камолов ҳам ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлиги учун Қўмита томонидан ЎФА интизом кодексининг тегишли бандига асосан олти ой муддатга муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *