ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилади

авг 10 / 2017

alt

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 579 очко билан 64-поғонага жойлашди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 ўринга кўтарилди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон термаси ҳамон 6-ўринни эгаллаб турибди. Эрон терма жамоаси 893 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.

Япония терма жамоаси (696) минтақада иккинчи ўринга чиқиб олди. Кучли учликка Австралия термаси (691) якун ясади. 

Бразилия терма жамоаси ФИФА рейтингида 1604 очко билан яна пешқадамга айланди.Германия 1549 очко билан иккинчи ўринга жойлашди. Кучли учликка Аргентина термаси (1399) якун ясаб берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *