Фазлиддин Ғоибназаров Рикардо Гарсияни учинчи раундда нокдаун ҳолатига туширди

янв 19 / 2019

alt

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров бугун Нью-Йоркда доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга чиқди.

Саккиз раундлик жанг муддатидан олдин якунланди. Боксчимиз рақибини учинчи раундда нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи раунд якунлангач Гарсия жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Бу Фазлиддин учун профессионал боксдаги еттинчи жанг бўлди. У барча жангларини ғалаба билан якунлаган. Жангларнинг тўрттасида рақибларини нокаутга учратган. Рикардо Гарсия эса 20 маротаба рингга чиқиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 5 та жангда мағлуб бўлган. Фазлиддинга қарши баҳсда у фаолиятидаги дастлабки нокаутни қабул қилиб олди. Битта жангида эса дуранг қайд этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *