Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангининг биринчи раундидаёқ ғалаба қозонди

дек 17 / 2019

alt

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида иштирок этаётган Фазлиддин Ғоибназаров узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтишини ажойиб ғалаба билан нишонлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кечган бокс оқшомида у украиналик Владислав Барановга қарши рингга чиқиб, биринчи раунднинг 1:24 сонияси ортда қолганда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу натижа орқали Ғоибназаров профессионал боксдаги ғалабалари сонини 8тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта у май ойида Майкал Фоксга қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *