Фазлиддин Ғоибназаров апрелда профессионал боксдаги илк жангини ўтказади

мар 29 / 2017

Рио олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини профессионал боксда давом эттиришга қарор қилиб, дунёга машҳур “Top Rank” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. "Оламспорт" нашри хабар беришича, Фазлиддин апрель ойида профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. 

Хабарларда боксчимиз америкалик Виктор Васкесга қарши рингга кўтарилиши айтилган. 

21 ёшли Виктор Васкеспрофессионал боксдаги фаолияти давомида 9та жанг ўтказган. Ана шу жангларининг 7тасида рақибларини мағлубиятга учратган. Нокаут эвазига ғалаба қозонган жанглари сони 3тани ташкил қилади. Икки маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган. Бир бор нокаутга учраган.

Ғоибназаров - Васкес жанги 22 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *