Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни Рикардо Гарсия билан рингга тушади

дек 19 / 2018

alt

Профессионал бокснинг 63,5 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик боксчиси Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

У 2019 йил 18 январь куни Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади. 8 раундга мўлжалланган мазкур жанг АҚШнинг Висконсин штати, Верона шаҳрида жойлашган "Turning Stone Resort & Casino" спорт саройида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 32 ёшли Рикардо Гарсия шу кунга қадар профессионал боксда 19 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалаба (9 нокаут) қозонган, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. 

Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида (3 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *