Эманнуел Адебаёр "Пахтакор" га ўтиши мумкин

дек 04 / 2019

alt

Туркиянинг “Кайсериспор” клуби ва Того терма жамоаси ҳужумчиси Эммануел Адебаёр “Пахтакор”да ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Milliyet” турк нашри хабар тарқатди. http://www.milliyet.com.tr/skorer/adebayorun-yeni-adresi-pakhtakor-6092750

Турк манбасига кўра, 35 ёшли футболчи “Пахтакор”бош мураббийи билан келишувга эришган.

Эммануел Адебаёр “Арсенал” ва “Тоттенхем” клублари, шунингдек, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” каби дунёнинг гранд клубларида тўп сурган. Туркиянинг “Кайсериспор” клуби футболчининг ҳозирги жамоаси бўлиб, клуб ҳозирда Туркия чемпионатида 13-турдан сўнг 18-ўринда бормоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *