Елмурат Тасмурадов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

сен 19 / 2019

alt

Жорий йилнинг 14 сентябридан 22 сентябрига қадар Нур-султон шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) Юнон-рум ва эркин кураш ҳамда аёллар кураши бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада дунёнинг 100 та давлатидан 900 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Шу жумладан жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Елмурат Тасмурадов (60 кг) ҳам юнон-рум кураши бўйича ўз маҳоратини намойиш этиб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Нур-Султан шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз жаҳон чемпионатларида илк бор кучли учликдан жой олди. Бу натижа терма жамоамиз учун жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Эрон пойтахтида ўтадиган энг кучли 8 терма жамоа иштирокидаги жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Миллий гвардия Матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *