Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи 2,5 баровар ошди

дек 23 / 2019

alt

"Ростов" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи кўтарилди: нуфузли Transfermarkt манбаийга кўра, бугунги кунда 24 ёшли ўйинчининг трансфер нархи 6,5 миллион еврога баҳоланмоқда, яъни, сўнгги нархига нисбатан 4 миллион еврога ошди

 

Элдор Шомуродов РПЛнинг жорий мавсумдаги кашфиётларидан бири бўлди. Ўзбекистонлик форвард РПЛнинг дастлабки 12 турида 10та гол урди. Аммо, шу йилнинг октярбь ойидан буён Россия чемпионатида гол урмаяпти. Лекин, бу унинг нархи ўсишида тўсқинлик қила олмади. Шундай қилиб, "Ростов" форварди Ўзбекистон терма жамоасининг ва “Ростов” клубининг ҳозирги пайтдаги энг қиммат футболчисига айланди.

Э.Шомуродовнинг олдинги йиллардаги трансфер нархи:

  1. 2016 йил 15 апрель. "Бунёдкор" - 375 минг евро
  2. 2016 йил 26 июнь. "Бунёдкор" - 400 минг евро
  3. 2016 йил 30 ноябрь. "Бунёдкор" - 600 минг евро
  4. 2017 йил 15 июль. "Ростов" - 750 минг евро
  5. 2017 йил 23 декабрь. "Ростов" - 600 минг евро
  6. 2018 йил 6 июнь. "Ростов" - 700 минг евро
  7. 2018 йил 20 декабрь. "Ростов" - 900 минг евро
  8. 2019 йил 22 февраль. "Ростов" - 1 миллион евро
  9. 2019 йил 14 июнь. "Ростов" - 1,5 миллион евро
  10. 2019 йил 10 сентябрь. "Ростов" - 2,5 миллион евро
  11. 2019 йил 23 декабрь. "Ростов" - 6,5 миллион евро

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *