"Эл класико"ни таниқли россиялик шарҳловчилар шарҳлайди

дек 13 / 2019

alt

Хабарингиз бор, 18 декабрь куни Испания чемпионатида Барселона клуби Реалга қарши баҳс олиб боради.

Ўйин Futbol TV ва ва Uzreport TV телеканалларида жонли эфирда намойиш қилинади. Ўйинга бўлган катта қизиқишни эътиборга олган ҳолда, бу учрашувни рус тилида шарҳлаб бориш учун таниқли россиялик шарҳловчилар Константин Генич ва Георгий Черданцев таклиф қилинди, деб хабар қилади Uzreport news.

Дастлаб улар шу куни 22:00да жонли эфирда намойиш қилинадиган Futbol TV телеканалидаги Fan Time кўрсатувида иштирок этишади. Кўрсатувга ташриф буюрган мухлислар билан суҳбат ва савол-жавобдан кейин эса ўйинни шарҳлаб бориш учун Futbol TV телеканалига йўл олишади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *