Эктор Купер терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

мая 27 / 2019

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғин доирасида учта ўртоқлик ўйини ўтказади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашади.
 
Эктор Купер мазкур ўйинларга миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:
 
Дарвозабонлар:
Санжар Қувватов («Пахтакор») 
Илёсов Жавоҳир («Локомотив») 
Суюнов Элдор («Пахтакор») 
Эргашев Ботирали («Динамо») 
 
Ҳимоячилар:
Кримец Егор («Пахтакор») 
Исмоилов Анзур («Локомотив») 
Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  
Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив») 
Зотеев Олег («Локомотив») 
Сайфиев Фаррух («Пахтакор»)
Комилов  Акромжон («Пахтакор») 
Ҳошимов Даврон (“Локомотив” )
Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор») 
 
Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор») 
Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой)
Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония)
Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея)
Урунов Остон («Навбаҳор») 
Машарипов Жалолиддин («Пахтакор») 
Ибрагимов Достон («Бухоро»)
Рўзиев Қувондиқ  («Қўқон-1912»)
Мирзаев Сардор  («Локомотив»)
 
Ҳужумчилар:
Шомуродов Элдор («Ростов», Россия)
Сергеев Игорь («Пахтакор») 
Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив»)
 
Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *