Эктор Купер Осиё кубоги-2019 хусусида ўз фикрларини билдирди

дек 07 / 2018

alt

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида Осиё кубоги-2019 тайёргарлик жараёни ва бўлиб ўтган йиғинлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Миллий терма жамоа мураббийи Ливанга қарши ўринда 0:0 ва Жанубий Кореяга қарши сўнгги ўртоқлик ўйинида 0:4 ҳисобга эришилган натижалар мухлисларни қаттиқ тушкунликка туширмаслиги кераклиги таъкидлади.

“Австралияда ўтказган йиғинимизда бўлиб ўтган учрашувлардаги натижалар ижобий бўлмаганини таъкидлай оламан. Лекин ўртоқлик ўйинлари ва йиғинлар мавжуд муаммоларни кўриб, билиб олиш учун яхши имконият ҳисобланади. Секин-аста мана шу камчиликларни бартараф этган ҳолда Осиё кубогига яхши ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Осиё кубогидан умидларимиз катта. Мақсадимиз қитъанинг бош мусобақасида ғалаба қозониш”, - дейди бош мураббий.


UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *