Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

дек 05 / 2018

alt

Декабрь ойида миллий терма жамоамиз Туркияда яна бир йиғин ўтказади. Терма жамоамиз бош мураббийи мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогига йўл оладиган футболчилар борасида бир тўхтамга келади. Туркия йиғини олдидан Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 

Матбуот анжумани давомида бош мураббий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтади. Анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *