Дзюдо: Кемран Нуриллаев Осиё очиқ кубогида олтин медалга эга чиқди

ноя 04 / 2018

– Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги старт олди

– -60 кг вазн тоифасидаги жангларда Кемран Нуриллаев олтин медални қўлга киритди

alt

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги старт олди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этишди.

-60 кг вазн тоифасидаги жангларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран Нуриллаев мусобақа давомида Алмазбек Нурхан (Қозоғистон) Амартувшин Дашдаваа (Мўғулистон), Рамазан Мамаев (Қозоғистон) ва Билгуун Догсом (Мўғулистон) каби спортчиларни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Бугун яна бир қатор вазн тоифаларида юртдошларимиз гиламга чиқадилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *