ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланди

июл 15 / 2019

alt

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациясига президентлик ҳам қиладиган бўлди. 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конференциясида ушбу масала кўрилди.
 
Азизов бу лавозимни ўз хоҳишига кўра тарк этган Очилбой Раматов ўрнини эгаллади. 
 
Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, Абдусалом Азизов учун футбол бегона эмас. Спорт жамоатчилиги уни ЎФФ вице-президенти бўлиб ишлаган йилларини яхши эслайди. “Ўзбекнефтегаз”даги фаолияти даврида эса мазкур компания томонидан молиялаштирилган клублар яхши кўрсаткичларга эришган. Жумладан, ҳозирги кунда А Про-лига иштирокчиси бўлган Муборакнинг “Машъал” футбол клуби ўша вақтларда Чемпионлар лигасида иштирок этишга муваффақ бўлганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *