Денис Истомин фаолияти давомида ишлаган мукофот пуллари миқдори 5 млн доллардан ошди

июл 27 / 2017

alt

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг фаолияти давомида ишлаб топган мукофот пуллари 5 038 510 долларга тенг, деб ёзади "Оламспорт". 

Нашр хабарига кўра, 12 йилдан бери АТР ўйинларида қатнашадиган Истоминнинг йиллик ўртача даромади 420 728 долларни ташкил қилади.

24 июль ҳолатига бундай кўрсаткич бўйича (йиллик ўртача даромади) фаолияти орқали 107 309 145 доллар ишлаб топган Рожер Федерер етакчилик қилмоқда. У йилига ўртача 8 478 320 доллар ишлаб топади.

Ундан кейинги ўринларни Рафаэль Надаль ( фаолияти давомида 86 111 479, йилига 7 386 870) ва Стэн Вавринка (фаолияти давомида 30 623 544, йилига 2 818 912) лар эгаллаб турибди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *