Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига директор этиб тайинланди

июл 09 / 2019

Таниқли шархловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади.
 
“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, - дея таъкидлади Равшан Эрматов. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *