Чагаев ва Браун ўртасида реванш жанги ўтказилиши мумкин

мар 09 / 2016

alt

5 март куни Грознийда бўлиб ўтган жангнинг 10-раундида Браун Руслан Чагаевни мағлубиятга учратиб, унга тегишли бўлган чемпионлик камарини тортиб олганди.

Ҳакам баҳсни тўхтатди, лекин Руслан жангни давом эттиришга тайёр эди, дейди Чагаевнинг менежери Тимур Дугазаев. Кейин Русланнинг фаолияти мобайнида бирор марта ҳам нокдаун ҳолатига тушмагани ҳам панд берди. Бундай вазиятлардан чиқиб кетишни ўрганмаган. Лекин бу бокс, унда биргина аниқ зарба барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Менежернинг маълум қилишича, Руслан Чагаевнинг жамоаси австралиялик боксчи Лукас Браун билан реванш жанги юзасидан музокараларни бошлашга тайёр. 

  • Мехмон
    10 март 2016, 14:30

    Албатта Реванш жанг бўлиши керак. РУСЛАН қайтма - меҳнат, омад, куч-қувват.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *